Истеъмол саватчаси ва яна шу кабилар ҳақида…
Истеъмол саватчаси ва яна шу кабилар ҳақида…

Сайлов кампанияси фаол босқичга кўтарилди. Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига ўз номзодини таклиф этган партиялар очиқ матбуотда ўзларининг сайловолди дастурларидаги устувор вазифаларни эълон қилдилар ва сайловчиларнинг ушбу устувор вазифаларни қўллаб-қуватлашлари учун тарғиб этишмоқда.

Ўзбекистон Халқ-демократик партиясининг айрим устувор йўналишлари биринчилардан бўлиб, кенг жамоатчилик мулкига айланди. Бунинг устига баъзи интернет-нашрлар ва ижтимоий тармоқлар блогерлари уларга сиёсий можаро тусини ҳам беришга уриниб кўрдилар. Буларнинг барчаси партия етакчиси Улуғбек Иноятовнинг 5 нафар кишидан иборат оилани асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун ойига 2,5 млн сўм етарли деган фикрни билдириши билан боғлиқ.

Бу каби ҳайратомуз гап-сўзлардан иборат жўрлик сайловолди баҳсларига унча ўхшамайди. Мантиқ ва баҳолаш ҳисоб-китобларни иккинчи ўринга тушиб қолди. Бундай ойлик даромад билан ўз эҳтиёжларини қондиролмаётгани ҳақида ғазабланиб гапирганларнинг гап-сўзлари устунлик қилди.

Айни пайтда “эътироз билдирувчиларнинг” ҳеч бири Ўзбекистон ХДПнинг дастурий устувор вазифалари нимадан иборатлиги ва партия раҳбари айнан нима сабабдан ушбу суммани айтганини аниқлаштиришга ҳатто киришмади ҳам.

Холислик нуқтаи назаридан айтиш керакки, “баҳс-мунозарага” киришганлар орасида ўзининг соғлом фикрига риоя этган ҳолда, қўлига калькуляторни олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосидаги соғлом баланслашган овқатланиш меъёрлари ҳамда истеъмол бозорида юзага келган озиқ-овқат нархлари (албатта, сникерслар, “қувватлантирувчи” ичимликлар ҳамда ресторанларга ташрифларсиз) асосида истеъмол саватчасининг озиқ-овқатлар нархини ҳисоблаб чиққанлар ҳам топилди. Натижада, 1 млн 600 мингдан 1млн 800 минг сўмгача бўлган сумма чиқди. Ушбу натижалар “можароли” мақолаларга келтирилган шарҳлар қаторига киритилганда, ажойиб тарзда ўз-ўзидан пайдо бўлган“эътироз билдирувчиларнинг” аксарияти уларнинг муаллифларини шу заҳотиёқ “Ўзбекистон ХДП ни мамлакат халқини “умумий қашшоқлик”ка дучор қилишида партия шериклари” деб эълон қилдилар.

Қизишмасдан, дастлаб, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси аслида нимага ундаётганини аниқлаштиришга уриниб кўрайлик. Ахир, ушбу партия ижтимотй демокрптик давлат асосларини шакллантиришни ўзининг асосий дастурий мақсади деб ҳисоблайдику. Яъни ҳар бир оилага аҳолининг биринчи галдаги ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондириш, жумладан шинам уй жой, ишончли ва барқарор энергия манбалари, табиий газ ва ичимлик суви, балансли соғлом озиқ-овқат, сифатли таълим ва тиббий хизмат билан таъминлаш учун етарли бўлган даромадлар даражасини таъминлаш.

Партия дастурида шунингдек, бундай фаровонлик ориентири ҳам маълум қилинди. Бу – аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини дунёнинг ўртача ривожланган мамлакатлариникидан кам бўлмаган давлатлар қаторига киритиш бош мақсад этиб белгиланган.

БМТ Тараққиёт дастурининг ҳар йили чоп этиладиган инсон ривожланишига оид тегишли маърузаларидаги маълумотларга мурожаат қилишга эринмайдиган ҳар қандай фуқарога гап 2,5 млн сўмдан анча катта бўлган дароамдлар ҳақида бораётгани аниқ бўлади.

Шу ўринда яна бир масалага эътиборни қаратмоқчиман. Озиқ-овқат учун ойига 500 минг сўм кам бўлганлар ва даромадлари анча кўпроқ бўлганлар хавотирланмасалар ҳам бўлади. Ўзбекистон ХДП оила даромадларини чеклашга ундагани йўқ. Аксинча, партия кам таъминланган оилаларнинг даромад даражасини оширишга чақирмоқда.

 Шу ерда расмий рақамларни келтириб ўтсам. 1 ноябрда Молия вазирлиги ўз сайтида кенг жамоатчиликка 2020 йилги Давлат бюджетини (Фуқаролар учун бюджет) эълон қилди. Ушбу ҳужжатда бошқа қизиқарли маълумотлар билан бирга бюджетдан ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам оладиган оилалар сони ҳам аниқ кўрсатилган - қарийб 600 мингта оила 3 турдаги нафақа ва ёрдам олиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 39-моддасида: “пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас”лиги қайд этилган. Бироқ яшаш минимуми расман ким томонидан ва қайси меъёрлар асосида ўрнатилиши ҳеч бир қонунчилик ҳужжатида белгиланмаган.

 Шу боис, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси яшаш минимумини қонуний жиҳатдан белгилашдан бошлашни таклиф этади. Яъни яшаш минимуми ҳажмини асосий ҳисоб-китоб катталиги билан эмас, истеъмол бозорида юзага келадиган нархлар (инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда) асосида мунтазам равишда қайта кўриб чиқиладиган минимал истеъмол саватчаси нархи билан боғловчи мана шундай қонуннинг қабул қилинишидан.

Бироқ яшаш минимумини белгилашнинг ўзи меҳнатга лаёқатли аҳолини муносиб иш ҳақи билан таъминламайди. Ойлик маош етарли бўлиши учун меҳнатга лаёқатли аҳолининг барқарор иш ўринларидаги, энг аввало ишлаб чиқариш соҳаси – саноат ва қишлоқ хўжалигидаги бандлигини ошириш зарур.

 Умуман олганда, Ўзбекистон ХДП нинг Сайловолди дастури келаётган 5 йилда аҳолининг барча қатламлари ҳаёт даражаси ва сифатини дунёнинг ўртача ривожланган мамлакатлари билан солиштириб бўладиган даражага етказиш бўйича 12 та амалий қадамларни амалга оширишни таклиф этади. Экспертларнинг фикрича, уларни амалга ошириш тўла имконлидир.

 

Михаил Ельшов,

политолог, Ўзбекистон ХДП МК бош маслаҳатчиси.

← Рўйхатга қайтиш