Куни кеча Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида мазкур шиор остида тадбир ташкил этилди. Ўзбекистон ХДП шаҳар кенгаши, “Ёшлар” иттифоқи, “Ўзметкомбинат” АЖ ҳамкорлигида бўлиб ўтган маданий тадбирда йигит-қизлар иштирок этди.
Таъкидландики, сиёсий партия аҳолининг маълум бира қатлами манфаатларини ҳимоя қилувчи куч ҳисобланади. Унинг аъзолари эса партия қарашлари, ғоялари, мақсадларини тарғиб қилиш, аҳоли орасида кенг ёйишга ҳисса қўшади.
Хусусан, Халқ демократик партияси ижтимоий ҳимояни кучайтириш, тенглик ва адолат ҳукм сурган жамиятда аҳолига фаровон ҳаёт улашишга чорлайди. Шундан келиб чиқиб турли шаббусларни илгари суради.
Тадбирда Бекобод шаҳар партия кенгаши раиси М.Абдухолиқова, шаҳар маънавият ва маърифат бўлими раҳбари У.Абдуназаров ана шулар ҳақида йиғилганларга атрофлича тушунча берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Р.Раҳмонов сайловолди дастурида илгари сурилаётган ташаббуслар, ёшлар манфаати билан боғлиқ масалалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шу куни бир гуруҳ йигит-қизлар партия сафига қабул қилиниб, сайловда Раҳмон Раҳмновни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.