Ижтимоий иқтисодиёт барчанинг фаровонлиги учун бўлиши керак
Ижтимоий иқтисодиёт барчанинг фаровонлиги учун бўлиши керак

Бугун 4-Миробод сайлов округида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Қизилгул Қосимова, вилоят Кенгашига номзод Анвар Каримов ва туман кенгашига номзод Гулистан Айтекованинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда 100 га яқин аҳоли вакиллари қатнашди.

Партиямиздан кўрсатилган номзодларнинг ишончли вакиллари йиғилганларни Сайловолди дастурлари билан таништирди. Унда илгари сурилаётган ғоялар аҳолининг ҳақиқий ҳаётига, кундалик ташвишларига мос экани таъкидланди.

Хусусан, номзод Анвар Каримовнинг дастурида энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар миқдорини ҳаёт кечириш учун керак бўладиган энг кам миқдор билан мутаносиблигини таъминлаш масаласи илгари сурилмоқда. Кундалик зарур маҳсулотлар, хизматлар, жумладан, уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларини аҳолининг реал даромадлари асосида белгиланиш кераклиги таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, аҳолининг кам таъминланган қатламларига тиббий хизматлар кўрсатиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни имтиёзли тақдим этишни ривожлантириш долзарб вазифа сифатида белгиланган.

Номзодлар дастурлари партия ғоя ва мақсадларига ҳамоҳанглиги, уларни амалиётга тадбиқ этишда давлат ва жамият томонидан ижтимоий ҳимоя ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож аҳоли қатламининг манфаатларидан келиб чиқиш, инобатга олиш зарурлиги таъкидланди.

Ўз навбтида фуқаролар ҳам номзодларга турли саволлар билан мурожат қилди. Номзодлар томонидан ички йўлларнинг аҳволи ачинарли экани, таъмирталаб кўчалар борлиги, совуқ тушиши билан газ босимининг пасайиб кетиши ҳамда бошқа муаммоларнинг ечими билан боғлиқ таклифлари айтиб ўтилди.

 

Дилёр БОТИРОВ,

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Сайлов-2019 Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш