У мард ва фидойи инсон эди...
У мард ва фидойи инсон эди...

Халқ демократик партияси Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати сифатида узоқ йиллар фидокорона ва самарали фаолият юритган Дониёр Азизхўжаев вафоти муносабати билан оила аъзолари, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Д.Азизхўжаев атрофдагиларга яхшилик улашиши, ишга маъсулияти, юқори интизом ва ташкилотчилиги билан нафақат Чирчиқ шаҳри ва Тошкент вилоятида, партиямизнинг республикадаги фаоллари орасида катта ҳурмат қозонган эди.

У 1944 йил 31 март куни Чирчиқ шаҳрида туғилган, 1976 йил олийгоҳни ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Мақсадга интилиш, хақиқатгўйлик, инсонпарварлик, ишчанлик. Бу ҳислатларнинг барчаси Дониёр Азизхўжаевда мужассам эди. У 1990-1992 йиллар халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси ва 1992-2000 йилларда Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифаларида ишлаган.

Дониёр Азизхўжаев йигирма беш йил давомида вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайланиб, эл-юртга меҳр-садоқат билан чин дилдан хизмат қилди. Унинг иш тажрибаси, ҳаёт мактаби баланд эди, кўплаб шогирдлари бугун турли соҳаларда фаолият юритмоқда, устозининг эзгу ишларини давом эттирмоқда.

Дониёр Азизхўжаевнинг ёрқин хотираси қалбимизда мангу сақланиб қолади.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

 
← Рўйхатга қайтиш