Лойиҳани жамоатчилик билан кенг муҳокама қилиш ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади
Лойиҳани жамоатчилик билан кенг муҳокама қилиш ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади

 

Самарқанд вилояти Жомбой тумани 2-сон Касб-ҳунар мактаби фаоллар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев ҳамда Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Бадриддин Насриевлар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тарғибот учрашуви бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Мактабгача таълим ташкилоти масъуллари, партия фаоллари ва фахрийлари хамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Бадриддин Насриев кириш сўзи билан бошлаб, Республикамизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қолаверса бош қомусимиз конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги аввало инсон қадри, мулк дахлсизлиги, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши ҳақида тегишли тушунтиришлар берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Улуғбек Вафоев мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимиз келажаги, ватанимиз тақдири ва келгуси тараққиётимиз учун муҳим аҳамият касб этишини, ушбу жараёнда ўз келажаги учун бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг фаол иштироки муҳим эканлиги таъкидланди.

Муҳокамаларда, нафақат, Констициявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунчалар берилмоқда, балки, жамоатчилик томонидан лойиҳа юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Мазкур Қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасини ифода этувчи, ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.

Тадбир сўнгида билдирилган таклифлар тегишли тартибда Республика ишчи гурухига тақдим этилиши таъкидланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш