Муҳокамалар самимий ва қизиқарли ўтмоқда
Муҳокамалар самимий ва қизиқарли ўтмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасининг халқ ўртасида олиб борилаётган муҳокамасида вилоятлар депутатлари ҳам фаоллик кўрсатишмоқда.

Ҳозирда Самарқанд вилоят кенгашининг барча депутатлари ўз сайлов округида бўлиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг сайловчилар, электорат вакиллари ва аҳоли ўртасида умумхалқ муҳокамасини ташкил қилишда иштирок этмоқда.

Худди шундай учрашувлар Самарқанд шаҳрининг 1-Боғибаланд сайлов округидан сайланган вилоят депутати Бадриддин Насриев томонидан ўтказилаётган учрашувлар расмиятчиликдан йироқ, самимий ва қизиқарли кечмоқда. Конституциямизга киритилаётган ўзгаришларни фуқароларимиз кўтаринки кайфиятда кутиб олмоқдалар ва фаол қўллаб-қувватламоқдалар.

Ҳудди шундай учрашув бугун Самарқанд шаҳрининг ҚИР маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтди.

Учрашувда таъкидланганидек, ҳар бир инсон ушбу ҳужжатда ўзини, оиласини, маҳалласини, жамият ва давлатни йиллар давомида безовта қилиб келган муаммолари ечимини кўришмоқда. Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимиз келажаги, ватанимиз тақдири ва келгуси тараққиётимиз учун муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ушбу жараёнда ўз келажаги учун бефарқ бўлмаган ҳар бир инсоннинг фаол иштироки муҳимдир.

Муҳокамаларда нафақат, Конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида тушунчалар берилмоқда, балки, ўз навбатида, жамоатчилик томонидан лойиҳа юзасидан билдирилаётган фикр-мулоҳаза ва таклифлар ҳар томонлама ўрганилмоқда.

Мазкур Қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифода этувчи, ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш