Партиядошимиз юксак унвонга муносиб кўрилди
Партиядошимиз юксак унвонга муносиб кўрилди

 

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, "Зарафшон" ва "Самаркандский вестник" газеталари бош муҳаррири, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси, партиямиз фахрийси Фармон Исхакович Тошевга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист" фахрий унвони берилди.

Ушбу юксак унвонга сазавор бўлган партиядошимизни қутлаш учун Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Улуғбек Вафоев ҳамда Самарқанд вилоят кенгаши раиси Бадриддин Насриев газета таҳририятида бўлди.

Учрашувда партиямиз Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятовнинг табриги етказилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон журналистикаси ривожига муносиб ҳисса қўшаётган Фармон Тошевни Халқ демократик партиясининг кўп минг сонли аъзолари номидан яна бир бор қутлаймиз!

 

ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши

 

 

 

Теглар

Фахрий Депутат Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш