Депутат сайловчилари билан учрашди
Депутат сайловчилари билан учрашди

 

Барчамизга маълумки айни кунларда мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилиши муносабати билан тегишли йиғилиш, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Шулар қаторида Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгаши депутати, ХДП вилоят кенгаши раиси Бадриддин Насриев ҳам Самарқанд шаҳридаги Чилстун маҳалласида ўз сайловчилари билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда Бадриддин Насриев сўзга чиқиб, Конституцияга ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритиш назарда тутилаётган тегишли боб ва моддалари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини баён этди.

Сайловчилар билан ўтказилган юзма-юз учрашувда таъкидланганидек, пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг бошқа турлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан паст миқдорда бўлиши мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилмоқда. Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, уларнинг иш ҳақини камайтиришнинг тақиқланиши, болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланиш қонунга биноан жавобгарликка сабаб бўлиши Конституциявий Қонун лойиҳасида ўз аксини топганлиги айтиб ўтилди.

Табирда савол-жавоб шаклида ўтиб, сўз олганлар Конституцияга ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш