Пискент туманида умумхалқ мухокамаси фаол ўтмоқда
Тошкент вилояти Пискент туманининг Алоқа бўлими ишчи ходимлари, партия фаоллари иштирокида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат жараёнида "Инсон – жамият – давлат" тамойилини Конституциянинг мазмунига чуқур киритиб, амалий хаётимизда бош қадриятга айлантириш борасида фикрлар билдирилди.
Алоқа бўлими ходимлари Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини беришди. Шунингдек, Бош қомусимиз ислоҳотларида фаол қатнашишларини билдиришди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.