Конституция – халқ манфаатларига хизмат қилади
Конституция – халқ манфаатларига хизмат қилади

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан 17-сонли мактабгача таълим муассасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Тадбирни ЎзХДП Чирчиқ шаҳар Кенгаши раиси Н.Рахманбердиева олиб бориб, Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Хусусан, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолат яратиш ҳақида тегишли тушунтиришлар берилди.

Ушбу муассаса БПТ раиси Ю.Ядгарова ҳам сўзга чиқиб, ушбу қонун лойиҳаси бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, тарбиячиларнинг фаолият олиб бориши билан боғлиқ ўзгаришлар, уларнинг дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳусусида гапирди.

Тадбирда иштирокчилар ҳам фаол қатнашиб, Конституциявий қонун лойиҳасини маъқуллаган ҳолда ўз таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш