Ҳамма тенг равишда таълим олиши мамлакатимиз интеллектуал салоҳиятини юксалтиради
Ҳамма тенг равишда таълим олиши мамлакатимиз интеллектуал салоҳиятини юксалтиради

 

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод билан учрашув бўлиб ўтди. Унда 29-Унқўрғон сайлов округидан Тошкент вилоят Кенгашига номзод М.Кадирханова ёшлар билан мулоқот ўтказди. Номзоднинг ишончли вакили унинг таржимаи холи, фаолияти билан йиғилганларни танашитирди. Сайловолди дастурида илгари сурилган ғояларга тўхталиб ўтди.

Йигит-қизларнинг қизиқишлари, дунёқарашидан келиб чиқиб, улар сайловдан қандай натижа кутаётгани ҳақида сўралди.

— Талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ янгиликлар бўлишини истардик, — деди Солиев Саидмирзо. — Стипендия билан боғлиқ бу йилги ўзгариш бир томонлама яхшидир. Бироқ табақалашган стипендия талаба учун мотивация эди. Тўғри, гап баҳода эмас. Билимни ҳамма ўзи учун олади. Лекин кўпчилик айнан мана шу стипендия учун яхши ўқишга, 4-5 баҳо олишга ҳаракат қиларди. Эндиликда кўпчилик ўзига қўшимча иш қидириш билан овора. Вақтини ўқишга эмас, пул топишга сарфламоқда. Бу орқали билим даражаси яна ҳам тушиб кетади. ХДП дастуридаги тўлов-шартнома пулларини учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилиши билан боғлиқ ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Стипендия масаласини ҳам кўриб чиқилишини истардик.

Яна бир гуруҳ талабалар турли саволлар билан мурожаат қилди. Мухлиса Пўлатова муддатидан олдин овоз бериш ҳақида сўради. Қандай вазиятларда ва кимлар муддатидан овоз бериш ҳуқуқига эга экани бўйича ўзига керакли маълумотларни олди. Феруза Муллабоева ҳамжа Мадина Абдураҳмонова олий таълим тизимини давлат томонидан тартибга солишга доир илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда тўлов-контракт миқдорини оптималлаштириш, талабаларга тайинланадиган стипендия миқдорини фанларни ўзлаштириш даражаси ҳамда инновацион фаоллигига қараб белгилаш, барча эҳтиёжманд талабаларнинг ётоқхонада қулай шароитда яшашини таъминлаш масалаларида мурожаат қилишди. Уларнинг саволлари ҳам номзод ва партия фаоллари томонидан қаноатлантирилди.

Ана шундай очиқ мулоқот руҳидаги учрашув “Наврўз” ҳамда “Бунёдкор” МФЙ фаоллари билан ҳам бўлиб ўтди. Унда аҳоли вакиллари бандлик масаласида саволлар беришди. Тиббий хизмат сифатини ошириш, тажрибали мутахассис кадрларга эҳтиёж катта экани таъкидланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Сайлов-2019 Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш