Самимий учрашувларда самара ва таъсирчанлик юқори бўлади
Самимий учрашувларда самара ва таъсирчанлик юқори бўлади

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси бу йилги сайловга ўзгача руҳ ва шижоат билан, янгича ташаббуслар ҳамда тарғибот тадбирлари кириб келганидан хабарингиз бор. Шу кунларда партиядан кўрсатилган номзодларнинг учрашувлари ҳам ана шундай темпда давом этмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари парламентга ҳамда маҳаллий Кенгашларга кўрсатилган номзодлар учрашувларида фаол қатнашмоқда. Турли давраларда, муассаса ва ташкилотларда, сайлов округларидаги учрашувлар баҳс-мунозара савол жавобларга бой бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод К.Косимова, халқ депутатлари вилоят Кенгашига 21-сайлов округидан В.Ким, туман Кенгашига кўрсатилган номзод М.Мирзаҳакимова сайловчилар орасида партия ғояларининг тарғиботи ҳамда номзодларни қўллаб-қувватлашга ташвиқот тадбирларини ўтказмоқда. Хусусан, Бўстонлиқ тумани “Боладала” МФЙдаги 32-мактабда, “Бурчимулло” МФЙдаги 40-мактаб, “Яккатут” МФЙдаги 41-мактабда ана шундай учрашувлар бўлиб ўтди. Уларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга номзодлардан жавоб олди. Аҳолини ташвишга солаётган масалалар муҳокама қилинди.

Айтиш керакки, тарғибот тадбирларини ноанъанавий тарзда ўтказган партия фаоллари учрашувларни ҳам кўча-кўйда, ҳатто уйма-уй юриб, аҳолини сайловга, партиямиз номзодларини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда. Тошкент вилоятидан кўрсатилган номзодлар ҳам аҳоли гавжум жойларда, маҳалла гузарларида ташвиқот суҳбатларини ўтказяпти.

Улар қисқа танишув, савол-жавоблар асосида одамларга тарғибот воситалари, турли тарқатма воситалари улашяпти. Бу орқали фуқароларни кенгроқ қамраб олиш, вақтдан самарали фойдаланишнинг имкони ортмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш