21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

 

Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши депутатлигига сайланган Шуҳрат Юсупов тумандаги Касб-ҳунар мактабида “Тил миллат кўзгуси” деб номланган давра суҳбати ўтказди.

Инсон учун киндик қони тўкилган юрт, дунёга келтириб вояга этказган ота-онаси қанчалик азиз ва мукаррам бўлса, унинг ўзлиги ва маънавий оламини белгилайдиган она тили ҳам шунчалик қадрли ва мўтабардир.

Қадим туркий тилимизни илк бор илмий асосда тадқиқ этган буюк аллома Маҳмуд Кошғарийнинг “Барча эзгуликлар тилдан бошланур” деган сўзларида теран ҳақиқат мужассам.

Дарҳақиқат, одамзот қалбидаги жамики олижаноб фазилатлар она тилининг бетакрор мўжизаси, сеҳри ва жозибаси билан камолга етади. Халқимиз тафаккурининг тиниқ кўзгуси бўлган бу бебаҳо хазинани асраб-авайлаш ва ривожлантириш бугунги кундаги энг шарафли вазифаларимиздан биридир.

Улуғ мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомизнинг “Тилга эътибор – элга эътибор”, деган доно ўгитларига амал қилган ҳолда, юртимизда тил масаласида олиб борилаётган давлат сиёсати инсон қадрини улуғлашга қаратилган туб ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир. Хусусан, 21 октябр – Ўзбек тили байрами куни деб белгилангани унутилмас, тарихий воқеадир. Давлат тилининг нуфузи ва мақомини юксалтиришга қаратилган фармон ва қарорлар, меёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ушбу йўналишда 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепсия ва алоҳида дастур ҳаётга жорий этилмоқда.

Шу боис, Янги Ўзбекистонни ҳар томонлама тараққий эттириш, учинчи ренесанс даври пойдеворини яратишга қаратилган тарихий ислоҳотлар жараёнида ўзбек тилини ривожлантириш бўйича белгилаб олган вазифаларимизни изчил давом эттиришимиз лозим.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш