Депутат – маҳаллада лойиҳаси
Депутат – маҳаллада лойиҳаси

 

Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши раиси, 17-Учтепа сайлов округи депутати Н. Элмуродова томонидан Учтепа МФЙ ҳудудида истиқомад қилувчи сайловчилар билан учрашув ўтказилди.

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида маҳалладаги кўчабошилар, хотин-қизлар, ёшлар ва нуронийлар билан суҳбатлашилиб, аҳолини қийнаётган мавжуд муаммолар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, оилавий ажримлар, ёшлар бандлиги хусусида мулоқот қилиниб, мурожаатлар депутат томонидан ёзиб олинди.

Аҳоли вакиллари асосан тоза ичимлик суви ўтказиш, йўлларни текислаш масалалари юзасидан мурожаат қилди. Депутат мазкур масалалар ечими бўйича мутасадди раҳбарлар билан гаплашиб, қисқа фурсатда муаммолар ҳал қилинишига келишиб олди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш