"Уйма-уй" лойиҳаси давом этмоқда
Ўзбекистон ХДП Когон шаҳар Кенгаши депутати Н. Мамедов ташаббуси билан "Уйма-уй" лойиҳаси асосида "Мирзо Улуғбек" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларда аҳоли мурожаатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Жумладан, “Жасорат” кўчасидаги 19-уйга ташриф буюриб, М. Саидованинг ҳунармандчиликни йўлга қўйиш бўйича билдирган мурожаатлари ҳар тарафлама муҳокама қилинди. Депутат оила аъзоларига бу борада ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, амалий ёрдам кўрсатишга келишиб олди.