Талабалар турар-жойларидан талабалар мамнунми?
Талабалар турар-жойларидан талабалар мамнунми?

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлари ҳудудларда талабаларни турар жой билан таъминлаш ҳолати, бу борадаги тизимли муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича олдинда турган асосий вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ишчи гуруҳлар тузиб, ҳақиқий аҳволни билиш мақсадида манзилли ўрганмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси, партия Марказий Кенгаши раис ўринбосари У.Вафаев, ХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи Б. Юсупов, масъул ходим Ж. Олимов, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Н.Эшметовалардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент давлат техника университетида бўлишди. Мазкур олий ўқув юртида умумий талабалар сони 23268 нафар бўлиб, 5214 нафар талаба вақтинчалик турар жойга эҳтиёжи борлигини билдириб ариза топширган. Шундан 4357 нафари талабалар турар жойларига жойлаштирилган. Бу кўрсаткич талабалар турар жойларига бўлган эҳтиёжнинг 84% ини ташкил қилади. Шунингдек 5215 нафар талабалар ижарада яшайди. Ҳозирги кун ҳолатига университетда таҳсил олаётган 857 нафар талабаларнинг талабалар турар жойига эҳтиёжи бор. Бу кўрсаткич 2023-2024 ўқув йилида икки баробарга ошиб 1500 нафардан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент давлат техника университетига қарашли барча талабалар турар жойлари керакли барча мебеллар билан жиҳозланган. Умумий овқатланиш хоналари, ювиниш ва санитар хоналари мавжуд. Қолаверса, ТТЖ биноларида маънавият хоналари, компьютер хоналари ва спорт заллари ҳам талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун доимий хизмат қилиб келмоқда. Бундан ташқари ҳар бир талабалар турар жойида 450 тадан китоблар жамланмаси, QR кодли китоблар жамланмаси мавжуд. Ҳозирги кунда талабалар турар жойи кутубхоналаридаги китоблар фонди 4500 тани ташкил этади. ТТЖ ларда ногиронлиги бўлган талабаларнинг қулайлиги учун улар қуйи қаватларга жойлаштириш тизими жорий қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари А. Темиров, У. Ўразбоев, партия Марказий Кенгаши масъул ходими Ф. Элмуродовдан иборат ишчи гуруҳ аъзолари эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни турар-жой билан таъминлаш ҳолатини ўрганишди.

Бугунги кунда таълим муассасасида жами 21779 нафар талаба таҳсил олмоқда. 2022-2023 ўқув йилида 3398 нафар талабаликка қабул қилинди. Қабул қилинган талабаларнинг 1237 нафарининг турар жойга эҳтиёжи мавжуд бўлиб, 817 нафар талаба имкониятдан келиб чиқиб ётоқхона билан таъминланган. Университетда тьюторлар томонидан талабаларга дарслар бошлангунга қадар ижара шартномалари шакллантирилгани туфайли uybor.uz платформасидан уй топиши учун талабаларни эҳтиёжи йўқ. Тьютор ва декан муовинлари томонидан талабаларни ижара уйларига жойлаштириш бўйича амалий ишлар олиб борилган. Жумладан тьюторларнинг бевосита иштироки ҳамда уларнинг саъй-ҳаракатлари билан 1017 нафар талаба ижара хонадонларига жойлаштирилган.

Талабаларнинг ижара хонадонларидаги яшаш шароитлари ўрганилиб, “қизил”, “яшил”, “сариқ” тоифаларга ажратилган.

“Қизил” тоифали ижара хонадонида истиқомат қилувчи 69 нафар талабанинг яшаш шароити ўрганилиб, уларнинг 45 нафари ТТЖ га, 24 нафари “яшил” шароитли ижара хонадонига кўчириб ўтказилган.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш