Аниқ вазифалар белгилаб олинди
Аниқ вазифалар белгилаб олинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгашида 2022 йил якунига бағишланган кенгайтирилган Ижроия Қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январь куни қабул қилинган ПФ-60-сонли фармонига мувофиқ, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси доирасида, партиянинг устави, сайловолди дастури, 2022 йилга мўлжалланган иш режаси, манзилли чора-тадбир ва йўл хариталари ҳамда ҳаракатлар дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб олиб боргани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди платформасининг мақсад ва устуворликларини амалга оширишда Тошкент шаҳар, туман партия ташкилотлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлардаги партия гуруҳларининг 2022 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастури ижросини таъминлашда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги, хусусан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги партия гуруҳлари ташаббуслари билан партиянинг 2022 йилга мўлжалланган амалий Ҳаракат дастури ҳамда амалий иш режаларида белгиланган вазифалардан 170 та масала партия гуруҳларида, 187 та масала доимий комиссияларда, 158 та масалалар сессияларда кўрилган ва тегишли қарорлар қабул қилинганлиги партия гуруҳлари томонидан 2022 йил мобайнида жами: 244 та депутатлик сўровлари юборилиб, 171 таси ижобий ҳал этилиб, партия гуруҳлари ташаббуси билан 136 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилганлиги айтиб ўтилди. Партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳларининг 2022 йилдаги фаолият натижалари, партиянинг дастури, сайловолди дастури, устави, амалий ҳаракат дастури ҳамда бошқа манзилли режаларда белгиланган вазифалар ижроси, шунингдек, қонунчиликда сиёсий партиялар ва партия гуруҳларига берилган ҳуқуқлардан фойдаланиш даражасига кўра юқори натижаларни қайд этган Миробод, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Яшнобод туман Кенгашларига миннатдорчилик билдирилди.

Шу билан бирга, жамоатчилик билан ишлаш тизимидаги камчиликлар танқид қилинди. 2023 йил биринчи чораги якунлари бўйича камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш