Депутатларнинг билимлари синалмоқда
Депутатларнинг билимлари синалмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қоракўл ва Олот тумани кенгашлари томонидан “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.

Унда Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашидан 4 нафар ва Олот тумани Кенгашидан партиямизнинг 6 нафар депутати иштирок этди.

Кўрик-танловни Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлим бошлиғи М. Аслонов олиб бориб, танлов ўтказиш босқичлари ва шартлари билан иштирокчиларни таништирди. Иштирокчилар натижаларини баҳолаб бориш учун 3 кишидан иборат жюри ва 2 кишидан иборат саноқ комиссияси ташкил этилди.

Бухоро вилоят Кенгаши раиси З. Туйева беллашувлар бошланишидан аввал иштирокчиларга омадлар тилади. Қатнашчилар 3 та шарт бўйича ўз билим ва тажрибаларини синовдан ўтказишди. Якунда ғолиблар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш