Кўрик-танловнинг Қашқадарё вилоят босқичи ўтказилди
Кўрик-танловнинг Қашқадарё вилоят босқичи ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари иштирокини кучайтириш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган маҳаллий Кенгаш депутатларини партиянинг кадрлар захирасига киритиш, партия гуруҳларини ишини намунавий ташкил этган халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар партия гуруҳлари орасида энг фаол депутатларни аниқлаш мақсадида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол депутати” кўрик-танлови ташкил этилган эди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи томонидан Қарши шаҳридаги Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими мажлислар залида кўрик-танловнинг иккинчи босқичи ўтказилди.

Иккинчи босқичда туман (шаҳар)лардан ғолиб бўлган 16 нафар депутат “Ташаббус ва ғояларимиз Янги Ўзбекистон тараққиёти учун!” шиори остида 3 та шарт асосида ўзаро беллашди.

Кўрик-танлов якунида барча иштирокчиларга диплом, сертификат ҳамда ташаккурномаларни ҳамда вилоят партия кенгаши эсдалик совғаларини Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Олим Равшанов топширди.

Депутатлик фаолиятини жадаллаштириш – давр талаби. Депутатлик фаолияти мунтазам меҳнат, ҳам ўз устида, ҳам муаммолар устида тинмай ишлашни талаб қиладиган соҳадир. Айниқса маҳаллий Кенгашлар депутатлари халқ билан мулоқотдаги энг қуйи, халққа яқин бўғин сифатида доимий ҳаракатда бўлади.

Бугун халқимиз депутатлардан кўп нарса кутаяпти. Шундай шароитда депутатлик фаолиятини жадаллаштириш ва замон талабига мослашиш кун тартибидаги асосий масалаларидан бири бўлиб турибди.

Бундай кўрик-танловлар депутатлик фаолиятини жадаллаштириш ва замон талаби асосида фаол ва ташаббускор бўлишларига замин яратади.

Кўрик-танлов барчада яхши таассурот қолдирди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш