Уйма-уй лойиҳаси
Уйма-уй лойиҳаси

 

Халқ депутатлари Нишон туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Х. Абраев томонидан тумандаги “Орзу бўстони” ва “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан учрашувлар ташкил этилиб, кам таъминланган фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.

Фуқаролар асосан уй-жойни таъмирлаш, моддий ёрдам ажратишда ёрдам сўрашган.

Лойиҳа доирасида депутат томонидан “Оқ олтин” МФЙ, Наврўз кўчаси 5-уйда яшовчи, айни вақтда “Аёллар дафтари”га киритилган Аблазова Муҳайё Абдужаббор қизига кредит эвазига тикув машинаси олиб берилишида кўмаклашилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш