Наврўз меҳр-мурувват байрами

 

Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман кенгаши ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси билан ҳамкорликда “Наврўз меҳр-мурувват байрами” шиори остида тумандаги "Чоршанбе" ва "Истиқбол" МФЙ ларида яшовчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Шунингдек тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳовлиларига “Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ҳамда манзарали дарахтлар экилиб, ободонлаштириш ишлари олиб боришда ёрдам кўрсатилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш