Инсон қадри улуғланаётган юрт
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича семинарлар бутун юртимиз бўйлаб ўтказилмоқда.
Хусусан, Андижон вилоятида ҳам бу борада қатор учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этилмоқда. Андижон шаҳар 35-ДМИ мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Е.В.Бабенко, вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари, партия вилоят Кенгаши раиси Б.Қурбоновлар иштирок этишди.
Конституциянинг Янги Ўзбекистон тараққиётида тутадиган ўрни, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан кенг фикр-мулоҳазалар алмашилди.