Янги Конституция сифатли тиббий хизматлар кафолати
Янги Конституция сифатли тиббий хизматлар кафолати

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов Пешку туманида Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгаришларга доир тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таваккал Чориев, Пешку туман соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари, Тиббиёт техникуми талабалари ҳамда Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази ходимлари иштирок этишди

Тадбир давомида депутат Шерзод Рахмонов Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар, янги нормаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Жумладан, лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилиб, эндиликда аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши кўрсатиб ўтилган. Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш