Конституцияда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар
Конституцияда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Илҳомов Мухтор Атхамович Учтепа туманидаги "Хожиобод" маҳалласи фуқаролари билн учрашиб, "Конституция ўзимизники" мавзусида мулоқот қилди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар ҳамда Референдум бўйича тушунтиришлар бериб ўтди. Йиғилганларнинг барчаси 30 апрель куни бўлиб ўтадиган Референдумда фаол иштирок этишга чақирилди.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Н. Эшметова Юнусобод туманида жойлашган "Олой" бозорида бўлиб, сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашди. Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида фуқароларга тушунтиришлар берди. турли ташкилот ва муассасаларда умумхалқ референдумида фаол иштирок этиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгаши депутатлари 571-ДМТТ га ташриф буюриб, "Халқ Конституцияси, халқ танлови" шиори остида Конституциявий Қонун лойиҳаси юзасидан тушунтириш ишларини олиб борди.

Л. Тўйчибоевна 42-,44-,47-,48-моддалар ҳақида батафсил тўхталиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинган ҳолда белгиланаётганлиги, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши, ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги мустаҳкамлаб қўйилаётгани хусусида суҳбатлашди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш