Байрам тадбирлари давом этмоқда
Байрам тадбирлари давом этмоқда

Хайр саҳоват кўрсатиш, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш халқимизга хос эзгу қадриятлардан ҳисобланади. Халқ демократик партияси ҳам ана шундай хайрли ишларни амалга оширишда ташаббус кўрсатмоқда. Тошкент вилоят партия кенгаши фаоллари ва депутатлар байрам муносабати билан ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд кишилар, ногиронлиги бўлган шахслар хонадонларига йўқлов ўтказишди. 

Бекобод шаҳридаги 3-Маърифат сайлов округидан сайланган депутат Шероз Исматов Янги йил байрами муносабати билан ўз сайлов округидаги ёлғиз қариялар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан хабар олди. 

Шаҳардаги 9-Ал Хоразмий сайлов округидан депутат Халима Иборгамова маҳалласидаги эҳтиёжманд оила фарзандларига байрам муносабати билан янги йил совғалари тарқатилди.

Ҳудди шундай тадбир Чирчиқ шаҳрида ҳам ўтказилди. Кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига партия фаоли А.Юлдашев, Аркади Петрович ҳамда партия кенгаши ҳамкорликда байрам тадбири ўтказилди. Эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари, болажонлар тилидан айтилган шеър ва қўшиқлар тадбирга янада файз киритди. Тадбир ташкилотчилари ва хомийлар томонидан ўғил-қизларга совғалар топширилди.

Айтиш керакки, бу каби тадбирлар Тошкент вилоятининг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш