Фуқароларнинг муаммолари тингланди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати М. Илҳомов ҳамда Учтепа туман 3-сектор раҳбари полковник Д. Мирсодиқовлар иштирокида тумандаги Кўркамобод маҳалласи фуқароларини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабул жараёнида 15 нафар фуқаро 20 га яқин масалада мурожаат қилиб, муаммоларга ечим топишда ёрдам сўради. Аҳоли билан мулоқот чоғида 2 нафар фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди.
Фуқаролар томонидан 22-сонли Оилавий поликлиника фаолияти юзасидан билдирилган эътирозлар юзасидан поликлиника раҳбарларига тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, аҳолини мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.