Ангрен шаҳридаги Туркистон кўчасида истиқомат қилувчи Шавкат Тўйчиев халқ депутатлари шаҳар Кенгашига мурожаат қилган. Унинг аризасида фуқаро истиқомат қилаётган уйнинг орқа тарафида 2 та кўчага 8 та тизимдаги симёғочлар ўтказилган. Янги йил кечасида унинг симёғочлар куйиб, 30 фоизигина соғ қолган. Вазият юзасидан берилган аризадан сўнг шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари куйган жойни ямаб кетишган. Бу хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги, бирор кор-хол рўй берса жиддий фалокатга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида билдирилиб, депутатларга мурожаат қилинган.
Ҳолатни ўрганган Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатлари кўмагида масала ҳал этилди. Техника воситалари, кран, махсус трактор ҳамда мутахасислари ёрдамида “8 Март” маҳалласи “Туркистон” кўчасида юқори кучланишдаги, хавфсизлик талабларига жавоб берадиган симёғочлар ўрнатилди.
“Ўзбеккўмир” “Энергобошқармаси” филиали бошлиғи, халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Эркин Эргашевга жамоасига, ШТЭК авария бригадасига кўрсатган амалий ёрдамлари учун маҳалла аҳли ва фаоллари номидан миннатдорчилик билдирилди.
Баҳриддин ХАНАЕВ,
"8 Март" МФЙ раиси