Электоратимиз вакиллари доимо эътиборда
Электоратимиз вакиллари доимо эътиборда

 

 

 


Юртимизда "Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш" мақсадида кўплаб амалий лойиҳалар ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон ХДП Булоқбоши туман кенгаши раиси М. Холмирзаева томонидан "Уйма-уй" лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда Кўприкбоши ва Навоий маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ногиронлиги бор ёлғиз кексалар ва хотин-қизлар ҳолидан хабар олинди.

Улардан Абдураҳмонова Насимахонга ногиронлик аравачаси, Алиева Дилрабога қўлтиқтаёқ, Исмоилова Хабибахонга эса озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Шунингдек, ҳамширалар билан ҳамкорликда узоқ вақт бемор ётган ёши улуғ онахонлар ва аёллар ҳолидан хабар олиниб, керакли дори-дармонлар билан таъминланди.

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш