"Янги Конституция амалда"



Бугун Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари учун янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти"га бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Зокиржон Зоҳидов "Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти " бўйича сўзга чиқиб, Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат деб эълон қилиши билан, ҳар бир фуқаросига муносиб турмуш кечириши учун шарт-шароит яратиш мажбуриятини олаётганлиги, бу – мавжуд ресурсларни ижтимоий адолат тамойиллари асосида тақсимлаш, жамиятда кучли табақаланиш авж олишига йўл қўймаслик, энг заиф қатламлар учун ҳам сифатли таълим ва тиббиёт кафолатланиши, самарали ижтимоий ҳимоя дастурлари ишлаши, имконияти чекланган ва қўлловга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, адолатли меҳнат қонунчилиги ва жозибадор пенсия тизими кабиларни англатиши. Оддийроқ айтганда, энг камбағал оиланинг болаларида ҳам соғ-саломат ўсиб-улғайиб, яхши таълим олиб, фаровонликка эришиш имконияти бўлиши кераклиги,бу борада Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши ва унинг барча даражадаги депутатлик бирлашмалари, партия ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Семинар давомида, халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Мирзаев Муҳаммаджон ҳамда бошқалар сўзга чиқиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят

кенгаши матбуот хизмати

← Рўйхатга қайтиш