Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Кўтарма маҳалласида аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, муаммоларни тезкорлик билан жойида ҳал этишга қаратилган "Депутат маҳаллада", "Яхшилик ва хайрия" лойиҳалари доирасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ХДП Чилонзор туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари,14-Тўхтагул округи депутати Махмудова Донохон Артиковна томонидан аҳоли мурожаатлари ўрганилди ва назоратга олинди.
Учрашув сўнгида "Кўтарма" МФЙ фаоллари ҳамда фуқаролари депутат Махмудова Донохон Артиковнага маҳалла фуқароларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб келаётганлиги, маҳаллани ободонлаштириш ва муаммоларни бартараф қилишда ўз билим ва тажрибаларини аямаётганлиги учун минатдорчилик билдиришди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар
кенгаши матбуот хизмати