Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё ҳамда Навоий вилоят Кенгашлари томонидан шаҳар ва туман кенгаши раислари, масъул ходимлари учун "Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти"га бағишланган ўқув-семинарлари бўлиб ўтди.
Ўқув-семинарлари давомида "Конституциянинг" вужудга келиш тарихи, унинг давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизими, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизими ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб бериши, бош қомусимиздаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошгани, қолаверса, конституция 65 фоизга янгилангани таъкидланди.
Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан Конституцияга оид саволларга жавоблар берилиб, партия фаолларидан асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини жойларда кенг тарғиб этишда фаол бўлишлари айтилди.