Ҳар бир мурожаат эътиборда
Ҳар бир мурожаат эътиборда

 

Ўзбекистон ХДП Шўрчи туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлари иштирокида "Депутат маҳаллада лойиҳаси" доирасида тумандаги маҳаллаларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахсларнинг хонадонларига бориб, муаммолари ўрганилмоқда.

Хусусан, "Хайрабод", "Кушон", "Қўштегирмон" маҳаллаларидаги мурожаатлар ўрганилди ва уларнинг рўйхати шакллантирилиб, манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.

Депутатларнинг аҳолини қийнаётган масалаларга ечим топишда кўмаклашаётгани юртдошларимиз қалбида келажакка умид ва ишонч туйғуларини мустаҳкамламоқда.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш