Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Қамаши тумани Манғит маҳалласида Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзоси Лола Саодатова ташаббуси билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маърифат оқшоми” ўтказилди.
Унда партиямиз фаоли, вилоят ҳокимининг ўринбосари Комила Каромова, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Шарофат Ашурова, Момохол Элмуродова, Темирпўлат Тиллаев, тумандаги ижодкорлар, фаоллар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирдан янги китоб тақдимотлари, ижодкорларнинг ёшлар билан учрашуви, миллий қадриятлар акс этган кўргазмалар ўрин олди.
Шунингдек, ижодкорлар маҳаллада олиб борилаётган ишларни кузатишди. Тарихий ва диққатга сазовор жойларга бориб, Манғит тарихи ҳақида ёзилаётган китобга маълумотлар тўплашди.