Уч авлод учрашуви

 

Ўзбекистон ХДП Халқ депутатлари Нишон тумани кенгаши депутати Х. Давронов, партия фаоли Х. Махсимовлар ташаббуси билан “Уч авлод” учрашуви ташкил этилди. Нишон тумани Нуристон шаҳарчасида жойлашган Ҳарбий қисмда ва Амир Темур Маданият саройида ўтказилган тадбирлар кўтаринки кайфиятда ўтди.

Дастлаб ҳарбийлар учун яратилган шарт-шароитлар, Ҳарбий қисмда жойлашган кутубхоналар, санъат ва адабиёт хоналари ёшларга таништирилди. Ёши катта нуронийларимиз босиб ўтган йўл, уларнинг ҳаёт, иш тажрибаси ҳақида суҳбатлашилди.

Мустақиллик шарофати туфайли эришилган ютуқлар, олдинда турган вазифалар ва бу вазифаларни бажаришда ёшларнинг ўрни, масъулияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий
← Рўйхатга қайтиш