Соғлом оила – соғлом жамият
Соғлом оила – соғлом жамият

 

Ўзбекистон ХДП Хива туман кенгаши туман хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда “Стратегия-30” йўналишларидан келиб чиқиб, “Қушчи каттабоғ” маҳалласида “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзусига бағишланган кўрик танлов ташкил қилинди.

Тадбирда Хива туман кенгаши депутати Г. Сапарова, партиямиз фаоллари иштирок этишди. Танловда миллий ҳунармандчилик, каштачилик, чеварчилик анъаналарини янада ривожлантиришга эътибор берилиб, иштирокчи қизларнинг ўз қўллари билан тайёрлаган ёстиқ, кўрпа, сўзана каби буюмлари намойиш қилинди.

Шунингдек ўқувчи қизлар куй-қўшиқ ва рақс санъати йўналиши бўйича ўз иқтидорларини намойиш этишди. Қизларни оилага тайёрлашга оид қизиқарли савол-жавоб, муаммоли вазиятларни ҳал қилишдаги топқирликлари орқали иштирокчиларнинг қобилияти баҳолаб борилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ЎзХДП Хива туман кенгашининг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари билан тақдирландилар.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш