Депутатлик сўрови ижобий ҳал этилди
Депутатлик сўрови ижобий ҳал этилди

 

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар 25-округ депутати А. Махсумов томонидан Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар энергия таъминоти бўлимига юборилган депутатлик сўрови ижобий ҳал этилди.

“Маърифат” МФЙ ҳудудида жойлашган Низомий, Ватан ва бошқа кўчалардаги эски сим ёғочлар ўрнига 34 та столбалар ўрнатилиши белгиланди. Ҳозирги кунда 12 та столба алмаштирилган.

Депутат А. Махсумов маҳалла фаоллари ҳамкорлигида маҳаллани обод қилиш ишларини давом эттирмоқда.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш