Депутат билан юзма-юз лойиҳаси
Депутат билан юзма-юз лойиҳаси

 

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Донохон Маҳмудова “Депутат билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида ўзи сайланган “Тўхтагул” округидаги Кўтарма маҳалласида бўлди.

Учрашувда аҳолининг мурожаатлари тингланди. Фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, “Яшил макон” бошқарув сервис компаниясининг ҳисоботи эшитилди.

Ҳисобот муҳокамаси маҳалла фуқаролари орасида мунозараларга олиб келди ва ҳисобот қониқарсиз деб топилди. Маҳалла ҳудуди куз-қиш мавсумига тайёр эмаслиги юзасидан мурожаатлар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш