Соғлом оила — соғлом жамият

 

Ўзбекистон ХДП Китоб туман кенгаши томонидан “Оналик ва болалик муҳофазаси – доимий эътиборда” лойиҳаси асосида туман Болалар шифохонасида оналар ва болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда тумандаги “Тошкент”, “Халқлар дўстлиги”, “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аёллар ва уларнинг фарзандлари малакали шифокорларнинг чуқурлаштирилган кўригидан ўтишди.

Кўрик давомида Китоб туман партия кенгаши раиси, депутат З.Норова ҳамда педиатр шифокор соғлом турмуш тарзига амал қилиш, дори воситаларидан тўғри фойдаланиш, мавсумий касалликларнинг олдини олишда эмлашнинг ўрни, оналик ва болалик муҳофазаси давлатимиз томонидан доимий эътиборда эканлигини таъкидлашди.

30 нафар оналар ва болалар иштирок этган кўрикда мавсумий касалликлар билан оғриган 2 нафар болага туман Тиббиёт бирлашмасига йўлланма берилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш