Фаолият сарҳисоб қилинмоқда
Фаолият сарҳисоб қилинмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан партия ташкил топганлигининг 32 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг мамлакатимизда демократик ислоҳотларни мустаҳкамлаш, кучли фуқаролик жамиятини қарор топтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси эътироф этилди.

Ўтган давр мобайнида вилоят, туман ва шаҳар партия кенгашларининг бошланғич партия ташкилотлари ҳамда партиядан сайланган депутатлар билан алоқаси мустаҳкамланди. Халқ дардига қулоқ тутиш, уларнинг муаммоларини ўрганишда биргаликда фаолият олиб борилмоқда. Жойларда жамоатчилик ва депутатлик назорати кучайтирилмоқда.

Тадбир якунида бир гуруҳ фахрийлар ва партиянинг жонкуяр аъзоларига Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг ташаккурномалари ҳамда вилоят партия кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий
← Рўйхатга қайтиш