Касбилик Аҳрорга уй совға қилинди
Касбилик Аҳрорга уй совға қилинди

 

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августда “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори қабул қилинган эди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ишлар бажарилмоқда. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Касби тумани “Соҳибкор” маҳалласида истиқомад қилувчи Аҳрор Акрамовга "Меҳр дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 хонали хонадон тантанали равишда топширилди. Маросимда туман ҳокими ўринбосари Б.Эшонқулов, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар" доимий комиссияси аъзолари, нуронийлар, тегишли масъуллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Мазкур хонадон 12 турдаги зарурий уй жиҳозлари - гилам, стол-стул, музлатгич, телевизор, газ плита, ётоқ мебеллари ва бошқа керакли анжомлар билан таъминланган.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш