Куз-қиш мавсумига тараддуд ишлари депутат назоратида
Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутати Матяқуб Машарипов 21-сонли мактабда сектор раҳбари, ташкилот масъуллари билан бирга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Жараёнда иситиш печлари ва дераза ромларнинг ҳолати, кўмир захиралари кўздан кечирилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан келишиб олинди.