Янгиариқ туман Каттабоғ кулолчилик марказида Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгаши депутати, ЎзХДП туман кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Барно Қўчқорова иштирокида ўтказилган навбатдаги пресс-тур "Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш долзарб вазифа" мавзусида бўлди.
Бугун юртимизда яратилаётган шароитлар туфайли тадбиркорлар сони тобора кўпаймоқда. Биргина Янгиариқ туманини оладиган бўлсак, охирги 5 йилда тадбиркорлар сони 1550 нафардан 2150 нафарга ошганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, эҳтиёжманд аҳолини аниқлашнинг мамлакатимизда яратилган ва юқори самарадорлиги тегишли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилган тизимлари – “Темир дафтар”, Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” орқали минглаб оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган аҳоли моддий ёрдам билан тўла қамраб олинди.
Пресс-турда иштирок этган тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўргазмаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, 10 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тақдим этилган тикув машиналари орқали аёлларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.
Тадбир давомида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, 66 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 388 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.