Депутатлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан учрашмоқда
Ўзбекистон ХДП Оҳангарон туман кенгаши депутати А. Ибрагимов тумандаги "Гўшсой" МФЙ да "Уйма-уй" лойиҳаси асосида "Гулистон" кўчасида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаролар билан учрашди.
Мулоқотлар чоғида аҳолини қийнаётган масалалар ўрганилди. Уларнинг муаммоларини таҳлил қилиш ва ечимини топиш юзасидан мутасадди ташкилотларга боғланиб, ижроси назоратга олинди.