Маҳаллалардаги масалалар депутатлар эътиборида

Мирзо Улуғбек туманининг “Султония” маҳалласида халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Улуғбек Раджабов партиянинг “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида навбатдаги ўрганиш ишларини олиб борди.

Маҳалладаги аҳолининг депутатимизга ишончи юксак. Негаки, депутат ва сайловчи ўртасидаги доимий алоқа, дард-у қувончга елкадошлик, ҳамфикрлилик чинакам самимий муносабатга асос бўлмоқда.

Депутат маҳаллада истиқомат қиладиган фуқаролар билан суҳбатлашиб, улар томонидан кўтарилган муаммоларни ўрганди. Хусусан, маҳалладаги кўп қаватли уйлардаги иссиқ сув қувурларининг яроқсиз ҳолга келгани ва уни алмаштириш зарурлиги бўйича депутатимиздан амалий ёрдам сўралди. Шунингдек, маҳалла атрофидаги чиқиндиларни масъул идоралар ўз вақтида олиб кетмаслиги юзасидан ҳам мурожаат қилинди. Мазкур масалалар депутат томонидан жойида ўрганилиб тегишли тартибда бартараф этилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, маҳаллада 1 та мактабгача таълим муассасаси ва 2 та мактаб бор. Депутат ушбу муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари, малакали педагок кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва бу борада қилинган амалий ишлар билан яқиндан танишди.

Шу билан бирга, У.Раджабов маҳалладаги “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”даги аҳоли вакилларининг яшаш шароитлари, берилаётган амалий кўмакларни ҳам ўрганди.

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган бу каби амалий тадбирлар сайлов округининг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш