Халқимиз сайловларда ўзларига муносиб депутатларни сайлаб олганига ҳам бироз вақт ўтди. Президенитимиз Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг илк мажлисидаги нутқида депутатлар фаол бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади.
Депутатлик инсоннинг энг аввало ақл-заковатли, ташкилотчи, меҳнаткаш бўлишни талаб этади. Депутат ҳар доим ўзи сайланган ҳудуднинг аҳолиси билан мулоқотда бўлиб, уларнинг дардига дармон бўлиб, ҳудудни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиши лозим.
Шу мақсадда Қибрай туман Кенгаши депутати Аълам Пардаев Қибрай шаҳарчасида жойлашган “Ёлғиз ёғоч ота” қабристонида ҳашар уюштирди. Туман Ободонлаштириш бўлими ва ўз ҳомийлигида қабристоннинг орқа кириш жойи ободонлаштирилиб, машиналар учун турар жой тайёрланди.
Бу ишлардан маҳалла аҳолиси ва нуронийлар депутатни дуолар қилиб, келгуси ишларига улкан зафарлар тилашди. Бу савоб ишдан барчанинг кўнгли кўтарилди.