Ўзбекистон ХДП ҳудудий кенгашларида аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда
Ўзбекистон ХДП ҳудудий кенгашларида аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

 

Халқ демократик партияси Тошкент вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамкорликда аҳоли билан мулоқотлар, учрашувлар ўтказмоқда. Унда одамларни ташвишга солаётган муаммолар ўрганилиб, уларни қизиқтираётган масалалар муҳокама қилинмоқда.

Тошкент туманида навбатдаги ана шундай тадбир бўлиб ўтди. Келес ҳудуди маҳаллалари бўйича аҳоли ўртасида долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида “Аҳоли билан мулоқот: муаммо, ечим ва самара” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқотда вилоят ҳамда туман партия кенгашлари масъуллари, депутатлар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мулоқотда ҳудуддаги 100 га яқин аҳоли қатнашиб, турли масалада мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг аксарият қисми коммунал соҳага тегишли бўлиб, улар тегшил тартибда ўрганилди. Айтиш керакки, айрим масалалар жойида ҳал этилди.

Хусусан, “Кўк терак” МФЙ ҳудуди “Мажнунтол” кўчасида сувсизлик муаммоси бартараф этилди. Яъни, Сайфилло Турсунов ва Абдухамид Эшонхонов қувурнинг ушбу кўчага кириш қисмига зарар етказилгани сабабли аҳли сувсиз қолганини билдиришди. Сувоқава ходимлари муаммони ўрганиб, мулоқотнинг эртаси куни айтилган ҳудуддаги ерни ковлаб, сув қувурини алмаштирди.

Маҳалладаги табиий газ билан боғлиқ масала ҳам мутахассислар томонидан жойида ҳал этилди. Аҳоли депутатлар ҳамда мутасаддилар хурсанд бўлди.

Айни пайтда, оилавий муаммолар, туманда марказий кўчага янги йўл очиш бўйича мурожаатлар ҳам ўрганилди.

Мисол учун, Гулчеҳра Носиржонова бир вақтда 3 фарзандни дунёга келтирган. Ҳозирги кунда болаларини боқишда, болалар саломатлиги билан боғлиқ қийнчиликлар ҳақида гапирди. Фуқаро мурожаати бўйича туман тиббиёт бирлашмасидан болаларнинг ҳолидан хабар олиши учун шифокор ва ҳамшира ажратиладиган бўлди. Ижтимоий ёрдам масаласи ҳам кўриб чиқилиши таъкидланди.

Фуқоро Дилшод Набиев эса 17-умумий ўрта таълим мактаби жойлашган кўчанинг бошига светафор ўрнатиш зарурлигини қайд этди. Ушбу масала вилоят Кенгаши депутати Зулфия Зокирова томонидан ўрганилиб, 10 кун ичида жавоб берилишини таъкидланди.

Шу куни аҳолидан тушган 18 мурожаатнинг 5 таси жойида ҳал этилди. Қолгани депутатлар томонидан мутахассисларни жалб этган ҳолда 10 кун муҳлат ичида ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниши ва фуқороларга маълумот берилиши айтиб ўтилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш