Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Л.Мамадиёров томонидан “Мевазор” МФЙда сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, қишлоқнинг таъмир талаб бўлиб қолган йўлларини таъмирлаш масаласида ҳам мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови билан мурожаат қилиниб йўлларга тош-шағал тўкиш ишлари бошлаб юборилишига амалий ёрдамлар берилди. Куз-қиш мавсумига хонадонларни ҳолати, аҳоли совуқ ҳаво шароитида ноқулай ҳолатларга қолмаслиги учун табиий газга уланмаган ҳудудларда яшовчи аҳолига арзонлаштирилган кўмир ёқилғиси қўшимча равишда йетказиб бериш белгилаб олинди.