Йўқлов тадбирлари давом этмоқда
Ўзбекистон ХДП Пискент туман кенгаши туман тиббиёт бўлимида “Аёллар ижтимоий химояси — ижтимоий фаоллик пойдевори” акцияси доирасида суҳбат ўтказди. Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори М.Қодирова билан келишган ҳолда бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга эҳтиёжмандларга совға-саломлар тарқатилди.
Туман партия кенгаши раиси Д.Комилова ва фаоллар 1-Болалар бўлимидаги болалари билан кўришиб, уларга яратилган шароит билан танишди. Шунингдек, асаб касалликлари бўлимида даволанаётган Бирлик МФЙ фуқаролари 2-гуруҳ ногиронии Ўлмас Абдухалилов, Турсунбой Тошмуродов, шошилинч бўлими беморлари Обидахон Махаматова, Умида Дадабоеванинг холидан хабар олинди.
ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.