Аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади
Аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади

 

Тошкент тумани ҳудудида Осиё Тараққиёт Банки лойиҳаси асосида қурилаётган сув иншоотларининг фойдаланишга тайёрлик ҳолати мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда депутатлар иштирокида ўрганилди.

Жамоатчилик назорати гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон ХДП дан Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашига сайланган депутат Мирислом Усмонов сув ҳавзаларини сўнгги синовлардан ўтказилиб, ичимлик суви тўлиқ соф ҳолатга келтирилган, тегишли ташкилотлар хулосасидан сўнг истеъмолчиларга берилиши ишларини ишчи гуруҳи билан биргаликда мунтазам кузатиб бормоқда.

Юзага келаётган муаммо ва масалалар, айрим ниҳоясига етказилмай қолган камчиликларни тез фурсатларда сифатли бартараф этиш бўйича ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси юзасидан муддатлар белгиланди.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш