Депутат сайлов округида
Депутат сайлов округида

 

Фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Бу борадаги ишлар самараси бугун барча йўналишларда қулоч ёймоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Темиров сайлов округидаги сайловчилар билан мулоқотини давом эттирди.

Дастлаб, Косонсой туманидаги "Истиқлол" маҳалласида маҳалла еттилиги билан мулоқот қилиниб, фаолиятни самарали ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, маҳалладаги аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммолар муҳокама этилди.

Сўнгра, 16-сонли мактабга ташриф буюрилиб, таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Президентнинг Косонсой туман халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинова билан биргаликда тиббиёт бирлашмасидаги айрим масалалар жойида ўрганилди.

Ўрганиш давомида республика даражасидаги бир қатор муаммолар юзасидан тегишли вазирликларга таклифлар киритиш режалаштирилди.

Ўрганишлар бошқа бир қатор ижтимоий соҳа объектларида давом этди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш